31авг

Урганч шаҳридаги “Авесто»  боғ мажмуасида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!”  шиори остида мамлакатимиз мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган байрам тантаналари бўлиб ўтди.


Тадбирда  вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов воҳа аҳлини қутлуғ байрам билан табриклаб, юртимиз равнағи ва халқимиз бахт-саодати йўлида олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун моҳиятини, унинг самараларини фахр билан тилга олди, ўтган йиллар мобайнида вилоятда амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари ҳақида тўхталди. Эл севган таниқли санъаткорлар,  болалар ҳаваскорлик жамоалари, миллий маданий марказлар вакилларининг чиқишларида озод ва обод юртимиз, унинг толеи баланд меҳнаткаш халқи, бугунги дориламон кунларга шукроналик авж пардаларда тараннум этилди. Жаҳон тамаддунига улкан ҳисса қўшган улуғ аждодларимизнинг буюк мероси, сўнмас жасорати рамзий чиқишлар орқали ифодаланди. Вилоятимиз шаҳар ва қишлоқлари, маҳаллалари бўйлаб байрам шодиёналари давом этмоқда. Мустақиллик байрамингиз қутлуғ бўлсин, азиз юртдошлар!